Навбатдаги фактлар "Шарқ" ва "Эркин" ЙПХ масканларида аниқланди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 17 июль куни соат 13:30 ларда Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Пернабоев ва А.Тожиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1998 йилда туғилган В.С.нинг ёнидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро В.С. ва топилган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 17 июль куни соат 23:55 ларда Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Пайзиев ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган Ш.И. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ушбу йўловчига тегишли бўлган сумка ичидан 45 дона “Тропикамид” ва 168 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.И. ва топилган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...