Навбатдаги факт Қибрай туманида аниқланди
2022 йил 5 апрель куни соат 22:40 ларда, Тошкент вилояти, Қибрай туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 1998 йилда туғилган О.Х. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида фуқаро О.Х.нинг ёнидан 15 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Х. ва аниқланган воситалар Қибрай тумани ИИБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...