Тест режимида

Хабарлар

Навоийда «Диққат, пиёда!» махсус рейд тадбири кучайтирилган тарзда ўтказилмоқда

Республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 30 январь кунидан 28 февраль кунига қадар ўтказилиши белгиланган «Диққат, пиёда!» махсус рейд тадбирига мувофиқ, Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ, ҲПБ, ЙҲХБ ҳамда Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги транспорт воситалари серқатнов йўлларда пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмида ҳаракатланишига чек қўйиш мақсадида кучайтирилган рейд тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир давомида 100 дан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, фуқаролар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Огоҳлантиришларга қарамасдан, такрор қоидабузарлик содир этганларга нисбатан ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шунингдек, шаҳар бўйлаб 6 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлаклари ёнига ҳайдовчиларни хушёрликка чорлаш ҳамда сергаклигини ошириш мақсадида болалар сурати акс этган макетлар ўрнатилди.

«Диққат, пиёда!» махсус рейд тадбири давом этмоқда...