Навоийда тақиқланган модда билан боғлиқ ҳолат аниқланди
2023 йил 28 июнь куни тунги соат 02:15 ларда Навоий вилояти, Кармана туманида жойлашган "Самарқанд" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан "Matiz" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган.
Ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи ва салонда бўлган йўловчилар ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида автомобилнинг салонидан қора целлофанга солинган, қоғоз парчасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик топилган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган тегишли ҳужжатлар Кармана тумани ИИБга топширилган.