Тест режимида

Хабарлар

"Nexia"нинг салонидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик топилди

2022 йил 3 январь куни соат 10:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, автомобиль салонидан, "Parliament" тамаки қутиси ичида, оқ қоғозга ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш қуритилган ўсимлик парчалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган К.А. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.