Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда "Trailblazer" русумли, 01270ZGA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Ушбу видеоёзув юзасидан суриштирув олиб борилиб, "Trailblazer" русумли, 01270ZGA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Б.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1284- ва 1285-моддалари тартибида баённома тузилди.
Ушбу қоидабузарлик бўйича видеоёзув 2021 йил 26 октябрь куни "eJarima" дастурига жамоатчиликнинг фаол вакили томонидан юборилган бўлиб, ушбу қоидабузарликни ўрганиб чиқишда хатоликка йўл қўйган ва рад этган Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланди.
Йўлларда қоидабузарликларга чек қўйилишида ўз ҳиссасини қўшиб бораётган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.