Тест режимида

Хабарлар

Қоидабузарларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Mercedes-Benz" русумли 60E040MA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги ҳамда "Malibu" русумли 40V001TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси олд ойнасини қорайтирганлиги (тонировка) ҳолати акс этган видео тарқалди.

Видео Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, "Mercedes-Benz" русумли 60E040MA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1982 йилда туғилган Б.К.га нисбатан МЖтКнинг 128 прим олтинчи моддаси биринчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди. "Malibu" русумли 40V001TA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Э.К.га нисбатан МЖтКнинг 126-моддаси биринчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.