Қоидани бузган ҳайдовчига маъмурий баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчиси Қибрай тумани, Университет кўчасида қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтиб, бошқа ҳайдовчиларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатига халақит берганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлди.
Мазкур қоидабузарлик юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидани бузган ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-5 моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.