"Олмалиқда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги можаро" сарлавҳаси остидаги видео юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 8 август куни Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Т.Хидиров томонидан Олмалиқ шаҳар М.Улуғбек кўчасида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширув давомида ҳайдовчининг ўз муддатида тўланмаган қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлган. ЙПХ ходими тушунтириш бериб автомобилни жарима майдонига жойлашини айтган. Ҳайдовчи автомобили жарима майдонига жойланмаслиги учун ўз эътирозларини билдирган. Автомобилда бўлган йўловчи телефон орқали ҳолатни тасвирга олган.
ЙПХ ходими мазкур автомобилни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига асосан жарима майдонига жойлаштирган. Ҳайдовчи қарздорликни бартараф қилиб автомобилини жарима майдонидан олиб чиқиб кетган.
Ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи ЙПХ ходими А.Исмоиловга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатганлиги учун ходимнинг билдиргиси асосида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судига юбориш чоралари кўрилмоқда.