Тест режимида

Хабарлар

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

2022 йил 16 апрель куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, КХАЙ кўчасида:
1) ҳайдовчи М.Л. бошқарувидаги “Hyundai” русумли;
2) ҳайдовчи Н.Н. бошқарувидаги “Cobalt” русумли;
3) ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар 2022 йил 27 апрель куни кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судига юборилган. Суд жараёнида “Matiz” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.Ш. ЙТҲда “Spark” русумли автомобиль ҳам иштирок этганлигини, унинг бошқарувидаги автомобилнинг орқа томонига тўқнашганлигини билдирган.

Шу сабабли, 2022 йил 10 июнь куни тўпланган ҳужжатлар қайта суриштирувга юборилган. Фуқаро Б.Ш.нинг кўрсатмаси юзасидан “Spark” русумли автомобиль ҳайдовчиси аниқланиб, терговга қадар текширув жараёнларига жалб этилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб боришга масъул бўлган ходимларнинг хатти-ҳаракати бўйича хизмат текшируви тайинланди.

ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ишлари масъул раҳбарлар назоратига олинган бўлиб, текширувлар одилона ўтказилиши таъминланади.