Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан таъқиқланган модда аниқланди
2022 йилнинг 15 июнь куни соат 09:40 ларда Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими, майор А.Алиев ва кинология хизмати ходими сержант Б.Юнусовлар томонидан, Тошкент шаҳри ҳудудидан Тошкент вилояти ҳудудига чиқиб кетаётган, "Матиз" русумли автомобиль тўхтатилиб текшириб кўрилганда, ушбу автомобиль салони сигарета кулдони ичидан қоғоз парчасига ўралган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда ҳамда ҳайдовчиси: 1989 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида яшовчи З.М. нинг шими чўнтагидан целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб, холислар иштирокида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи З. М. Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.