Олтиариқ туманида "Spark" автомобили тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчи қидирувда бўлиб чиқди
2022 йил 2 январь куни Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ҳудудида хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.Деҳқонов томонидан "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Д.Х.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Д.Х. туман ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда.