Тест режимида

Хабарлар

Қўқон шаҳрида “Мен ғолиб” шиори остида “Йўл патрули” мусобақаси ўтказилди

Қўқон шаҳрида Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан “Мен ғолиб” шиори остида “Армия ўйинлари” миқёсида илк маротаба “Йўл патрули” мусобақаси ўтказилди.

Унда қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари билан биргаликда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳам иширок этишди. 

Мусобақа иштирокчилари экстримал ҳолатда транспорт бошқариш, индивидуал ҳолатда транспорт бошқариш, жамоа таркибида транспорт бошқариш, экстримал ҳолатда автомобилни тўхтатиш, техник ёрдамчилар захира шинасини алмаштириши, жамоа капитани экстримал ҳолатда автомобилни тўхташ жойига жойлаштириш каби бир неча шартлар бўйича белашишди.

Мусабақа якунига кўра 1-ўринни Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси 1-жамоаси, 2-ўринни Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси 2-жамоаси, 3-ўринни Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарамси жамоаси эгаллади.