Тест режимида

Хабарлар

Ўқув муассасаларида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Йўлларда болалар иштирокидаги кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, Андижон шаҳридаги 31-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида қўлланилаётган техника воситалари ҳамда бошқа турли кўргазмали материаллар ёрдамида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди. Юқори синфларда таълим олаётган ўқувчиларга ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, қоидаларни тўлиқ ўзлаштирмасдан автомобиль бошқаришнинг оқибатлари яхши якун топмаслиги ҳақида тушунчалар берилди.