Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг мурожаати
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари!
Республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгаришини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан:
техник носозликлар айниқса, руль бошқаруви ва тормоз тизимида носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
иситиш тизими носоз бўлган, автотранспорт ойналари терлаб сунъий пардани ҳосил қилиб, кўринишни чеклайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини;
тоғли ҳудудларда, довон йўлларида, жумладан водий вилоятларини марказ билан боғловчи “Қамчиқ” довонида транспорт бошқариш малакасига эга бўлмаган ҳайдовчилардан бу худудларда харакатланмасликларини;
ҳайдовчилар оралиқ масофани хавфсизлик даражасида ушлашларини;
- белгиланган тезлик талабларига аниқ риоя қилишларини;
транспорт воситасини спиртли ичимликдан маст бўлган ҳолда бошқармасликларини.
Пиёдалардан эса:
йўлларни фақатгина махсус белгиланган пиёдалар ўтиши жойларидан ўтишларини ва йўлни белгиланмаган жойидан югуриб ўтмасликларини, ўтаётган вақтда йўл белгиларига амал қилиб, гаджетлардан фойдаланмасликларини;
катта ёшдагилар болаларни автомобиль йўли ёқаларида назоратсиз юришларига йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.
Юк автомобиллари ҳайдовчиларидан эса:
қоидаларга кўра ўнг томондаги биринчи бўлакдан ҳаракатланишларини, чап бўлакни сабабсиз эгаллаб олиб ҳаракатланмасликларини, шошилмасликни сўраймиз.
Автотранспортингизни катта ҳажми йўлларда бошқа қаторларни банд қилиб, кўплаб ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдириб, ноҳуш ҳолатларни юзага келтириши мумкин.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, интизомли, қоидалар талабларини амал қилувчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Зеро барчамизнинг мақсадимиз – ХАВФСИЗ ЙЎЛЛАРДА ҳаракатланишни таъминлашдир!