Тест режимида

Хабарлар

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлинмаси ходимлари учун янги, замонавий ва барча шароитларга эга бўлган бино фойдаланишга топширилди

46 нафар ишчи ходимларни қамраб олган Эксплуатация-монтаж бўлинмасида авваллари ишчилар учун шароит ва техникалар имконияти етарли даражада эмас эди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган маблағ ҳисобига бўлинма учун янги, замонавий ва барча шароитларга эга бино қуриб битказилди.

Янги бинонинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи иштирок этишди. Рамзий ленталар кесилгач, вилоят ҳокими сўз олиб, ушбу шароитларнинг барчаси ходимларга қулайлик яратиш баробарида иш сифатини оширишга хизмат қилишини айтиб, йўл ётиқ чизиқлари учун тайёрланадиган бўёқларнинг сифатини янада ошириш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник О.Ч.Саидов барча ишчи ходимларни табриклаб, бундан буён берилган имконият ва шароитларга муносиб хизмат қилиш, йўлларда автоҳалокатларни олдини олиш, ҳаракат иштирокчиларига қулайликлар яратиш борасида соҳага янги йўналишларни татбиқ этиш, раҳбардан то ишчигача ўз устида тинимсиз изланиш, тажриба ва малака ошириб бориш лозимлигини таъкидлади.

Табрик нутқи сўнггида ИИВ ЖХД ЙҲХХ томонидан бўлинмага хизматда фойдаланиш учун Автокран-манипулятор ва автомобиль йўлларини ювувчи махсус транспорт воситалари топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бўлинма ишчилари махсус форма, моддий техник база, махсус автомобиллар ва иш қуроллари билан тўлиқ таъминланган.