Тест режимида

Хабарлар

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг айрим моддаларига қуйидагича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган:

- 17 прим бир моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилиб, унда, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўз вақтида фуқарони хабардор этиш ва чора кўриш билан боғлиқ янги норма киритилмоқда. Бунда, йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини белгилаш таклиф этилмоқда.

- 17 прим бир моддасининг бешинчи қисмига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмаслиги белгиланмоқда.

128-модда “юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиш (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) жумлалари билан тўлдирилиш таклиф этилмоқда.

"Скутер" ва "индивидуал ҳаракатланиш воситалари"нинг ҳайдовчиларига Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилиб, юқорида келтириб ўтилган барча таклифлар кенг қамровда муҳокама қилинди.