Тест режимида

Хабарлар

Пиротехника воситаларини ташиш билан боғлиқ фактлар аниқланиши давом этмоқда

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2021 йил 28 декабрь куни соат 13:00 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Қ.Отабоев ва Х.Юлчибоевлар томонидан, Садий кўчасида ҳаракатланиб келаётган "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, автомобиль салонида жами 95 дона “7D” ва 40 дона “VIP 20-выстрелов” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.У. ва аниқланган воситалар Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 28 декабрь куни соат 12:50 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Бойназаров томонидан, Х.Байқаро кўчасида ҳаракатланиб келаётган "Labo" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, юкхонасида 4 дона “7D”, 2 дона “Волк”, 2 дона “Золотой песок” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ж.К. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ДСИга топширилган.

- 2021 йил 28 декабрь куни соат 14:30 ларда, Бектемир туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Тожикулов ва Ғ.Турдибоевлар томонидан, ТХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, автомобиль салонида 4 дона “9D”, 5 дона “Огонь дракона”, 3 дона “SHOTS” ва 20 қути “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Н.Х. ва пиротехника воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 30 декабрь куни соат 02:30 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Бегматов томонидан, Фурқат кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1998 йилда туғилган Ж.О.нинг сумкасидан жами 72 дона “Соловей разбойник” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.О. ва аниқланган пиротехника воситалари Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда.