Тест режимида

Хабарлар

Планшет мосламаси ёрдамида қидирувда бўлган шахслар аниқланди

Қидирувдаги шахслар кўлга олинмоқда:

- 2022 йил 23 январь куни соат 13:10 ларда, Чилонзор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Хашимов томонидан, Фарход кўчаси, “Чилонзор” метро бекати қаршисида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1973 йилда туғилган М.Я. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро М.Я. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2021 йил 29 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Я. Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 23 январь куни соат 10:15 ларда, Олмазор туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Аралов ва Э.Махкамбоевлар томонидан, Мустақиллик шох кўчасидан ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ф.Б.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро Ф.Б. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 23 декабрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ф.Б. М.Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...