Тест режимида

Хабарлар

Пойтахт кўчаларидаги тунги рейдлар давомида

Пойтахт кўчаларида кучайтирилган тарздаги тунги рейд тадбирлари давомида:

- 2021 йил 15 сентябрь куни соат 01:00 ларда Чилонзор тумани, Қатортол кўчасида ЙПХ инспекторлари Б.Косимов ва С.Носировлар томонидан “Lacetti” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салонда бўлган йўловчи ўзининг турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида 1986 йилда туғилган, йўловчи С.Д.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилиб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат батафсил ўрганилиши учун фуқаро С.Д. ва топилган модда Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 15 сентябрь куни соат 06:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчасида ЙПХ ходимлари Д.Аҳмедов ва А.Хуббимовлар томонидан “Nexia” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль қўл тормози олдида тамаки қутисига солинган, целлофан пакетда бўлган оқ рангли, кукунсимон модда топилиб холис ва гувоҳлар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат батафсил ўрганилиши учун ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.С. ва топилган модда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган. 

- 2021 йил 15 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида ЙПХ ходимлари З.Эргашев ва Ж.Иноятовлар томонидан “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган Ю.П.нинг маълумотлари планшет мосламаси орқали, ягона дастурда текширилиб кўрилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда гумонланиб, 2021 йил 1 сентябрдан буён қидирувда эканлиги аниқланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ю.П. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2021 йил 16 сентябрь куни соат 02:00 ларда Чилонзор тумани, Чилонзор кўчасида ЙПХ ходимлари Б.Қосимов ва С.Носировлар томонидан “Спарк” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонидан , 2 дона “Тропикамид” номли хамда 23 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари, шунингдек 2 дона целлофан пакетга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳолат батафсил ўрганилиши учун ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Х. ва топилган воситалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Рейд тадбирлари давом этади.