Тест режимида

Хабарлар

Пойтахт кўчаларидаги тунги рейдлар давомида ёнида гиёҳвандлик ва психотроп воситалар олиб юрган фуқаролар аниқланиши давом этмоқда

Пойтахт кўчаларидаги текширувлар давомида:

- 2021 йил 2 ноябрь куни соат 21:10 ларда Яшнобод туманига хизматга жалб этилган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари С.Саматов, Х.Кимсанбаев, А.Анарбаевлар томонидан, Истиқбол кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 2001 йилда туғилган пиёда Д.А. ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда унинг ёнидан 1 дона целлофан пакетчада, оқ рангли, ўткир хидли, кукунсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Д.А. ва аниқланган модда Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

- Юқорида кўрсатилган ходимлар томонидан, 2021 йил 3 ноябрь куни соат 02:20 ларда Истиқбол кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ушбу автомобиль йўловчиси, 1999 йилда туғилган С.Н.нинг сумкасидан 1 дона “Тропикамид” дориси ва 2 дона “Регапен” номли психотроп дори таблеткалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Н. ва аниқланган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўллардаги текширувлар давом этмоқда...