Пойтахтдаги Аҳмад Дониш кўчасининг маълум қисми вақтинча ёпилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Аҳмад Дониш кўчасида ерусти пиёдалар ўтиш кўприги қурилиши бошланганлиги сабабли, жорий йил 11 мартдан бошлаб кўчанинг бир қисмида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Режага кўра, Аҳмад Дониш кўчасининг Гулғунча (Ашурова) кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, қатнов қисмининг бир тарафи ҳар икки томондан транспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Ишлар жорий йил 15 мартгача давом этади.