Пойтахтга кириб келаётган икки "Cobalt" автомобиллари тўхтатилиб текширилганида
Пойтахтга олиб кирувчи ЙПХ масканларида доимий равишда текширувлар амалга оширилмоқда. Текширувлар давомида:
- 2021 йил 20 декабрь куни соат 11:20 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, ЙПХ ходими Б.Нугмонов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1992 йилда туғилган Л.М.нинг ёнидан 2 дона целлофанда, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Л.М. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2021 йил 20 декабрь куни соат 23:55 ларда, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими У.Махкамов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган яна бир "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Б.С.нинг ёнидан целлофан парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.С. ва аниқланган модда Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.