Пойтахтда аҳолига қулай жамоат транспорти хизматини йўлга қўйиш борасида кўрилаётган чоралар
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолига қулай транспорт хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича идоралараро тезкор штаб тузилди.
Йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракатланишини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ га тегишли 8 та автобус саройлари ва йўналишларга Ички ишлар вазирлигидан 212 нафар ходимлар жалб этилиб, Вазирлик қарамоғига шаҳарнинг 7, 8 ва 18-сонли автобус саройлари бириктирилди.
Шунингдек, автопаркларга Ички ишлар вазирлиги тасарруфида бўлган 30 та “ISUZU” русумли йўловчи ташувчи автобуслар ажратилди.
Зарурий таъмирлаш ишларини амалга ошириш натижасида, жорий йилнинг 15 декабрь куни қўшимча 75 та автобуслар жалб қилиниб, жами йўналишга жалб қилинган автобуслар сони 945 тага етказилди.