Тест режимида

Хабарлар

Пойтахтда аҳолига қулай жамоат транспорти хизматини йўлга қўйиш борасидаги ишлар давом этмоқда

Аввал ҳабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш орқали аҳолига қулай транспорт хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича идоралараро тезкор штаб тузилган.

Зарурий таъмирлаш ишларини амалга ошириш натижасида, уч кун давомида қўшимча 105 та автобуслар жалб қилиниб, жами йўналишга жалб қилинган автобуслар сони 975 тага етказилди. Эслатиб ўтамиз, 7, 8 ва 18 автобус саройларига Ички ишлар вазирлиги тасарруфида бўлган 30 та “ISUZU” русумли йўловчи ташувчи автобуслар ажратилди. Натижада, сутка давомида йўловчилар сони 3 фоизга, тушумлар миқдори 4,5 фоизга ошяпти. Йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқартирилди.

Мавжуд 1390 та автобусдан 425 таси техник жиҳатдан носоз ҳолда сақланаётганлиги ҳамда 161 таси фойдаланишга умуман яроқсиз ҳолатда эканлиги аниқланди ва ИИВ, МГ, ФВВнинг ташаббуси билан жами 71таси таъмирланди.

ИИВ ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ходимлар бўлими билан биргаликда бўш ҳайдовчи лавозимларини жамлаш мақсадида 2425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилди.