Пойтахтимиздаги айрим кўчаларда транспортларнинг ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 3 сентябрь куни Мустақиллик байрамига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Жорий йилнинг 31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача:
— Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
3 сентябрь куни соат 05:00 дан 09:00 гача:
— Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланиш тавсия этилади.