Яна икки нафар шахсларнинг ёнидан тақиқланган моддалар чиқди
Текширувлар давомида:
- 2022 йил 23 март куни соат 17:40 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Нуғмонов ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Х.Қ.нинг ёнидаги гугурт қутиси ичидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Х.Қ. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
2022 йил 23 март куни соат 04:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Олтин топган” тўсиқ-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Т.Ёқубов томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 3 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари ва 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Х. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...