Тест режимида

Хабарлар

Психотроп ва гиёҳванд моддаларни олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 10 январь куни соат 00:10 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Бегматов томонидан, Заргарлик кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчиси, 1999 йилда туғилган Ш.У.нинг ёнидан, оқ қоғоз парчасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон модда ҳамда целлофанга солинган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳолатга тўлиқ аниқлик киритиш мақсадида автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган моддалар Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 10 январь куни соат 10:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Н.Дусимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Captiva" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ё.Х. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида автомобилнинг салонидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи Ё.Х. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 10 январь куни соат 04:30 ларда, Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Солиев томонидан, Хонобод кўчасида ҳаракатланиб келаётган "Nexia" русумли атвомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган О.З.нинг ёнидан, 3 дона "Тропикамид" ҳамда 8 дона “Регапен” ва автомобиль салонидан яна 6 дона “Тропикамид” номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.З. ва аниқланган воситалар Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.