Психотроп ва гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ яна бир қанча фактлар аниқланди
Йўлларда ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:
- 2022 йил 9 март куни соат 02:30 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Турабоев ва Ф.Джўраевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1996 йилда туғилган Ш.Қ.нинг ёнидаги сигарета қутиси ичидан, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ва ширинлик қоғозига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Қ. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 8 март куни соат 00:10 ларда, Юнусобод туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Ўринбоев ва А.Усмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Ваз-21099" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 1 дона “Регапен” номли психотроп дори воситаси ҳамда ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Б.В.нинг ёнидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.В. ва аниқланган воситалар Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 8 март куни соат 01:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ж.Турабоев ва Б.Нуғмоновлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Н.Р. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
- 2022 йил 8 март куни соат 02:30 ларда, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Н.Назаров томонидан, Паркент бозори олдида шубҳали кўринган "Spark" русумли автомобиль холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган Ш.Ш.нинг ёнидан, 3 дона "Селофен" ҳамда 3 дона "Тропикамид" номли психотроп дори воситалари ва 1 дона "Снуп" дориси идиши ичида таркиби номаълум бўлган суюқлик топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Ш. ва аниқланган воситалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Текширувлар давом этмоқда...