Тест режимида

Хабарлар

Психотроп ва гиёҳванд моддаларни олиб юрган шахслар аниқланиши давом этмоқда

Йўллардаги текширувлар давомида:

- 2022 йил 30 январь куни соат 23:30 ларда, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Азимбаев ва С.Душамовлар томонидан, Муқимий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганида, йўловчи, 1995 йилда туғилган С.М.нинг ёнидан, целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.М. ва аниқланган модда Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 31 январь куни соат 04:00 ларда, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ф.Остонов томонидан, Шота Руставели кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланиб келаётган, 2001 йилда туғилган Р.Қ. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида, фуқаро Р.Қ.нинг ёнидан 5 дона “Регапен” номли психотроп дори воситалари ҳамда жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Қ. ва аниқланган моддалар Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...