Тест режимида

Хабарлар

Психотроп ва гиёҳванд моддаларни олиб юрган яна икки нафар шахс аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 12 февраль куни соат 16:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган "Шарқ" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва М.Дўсимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган М.Т. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида, автомобиль салонидан 10.000 (ўн минг) сўмлик пул купюрасига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Т. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 13 февраль куни, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Э.Турматов ва Д.Бобобековлар томонидан, Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Б.Х. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 8 дона "Тропикамид" ва 25 дона "Регапен" номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.Х. ва аниқланган воситалар Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...