"Қамчиқ" довони йўли транспорт воситаларининг ҳаракати учун очилмоқда
Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил 16 февралдаги 111-сон бюллетенига кўра, соат 01:30 да А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли "Қамчиқ" довони йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг 16 февраль соат 21:00 дан довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланмоқда.
Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.