“Қамчиқ” довонида аниқланган навбатдаги факт
2025-йил 22-апрел куни соат 09:00ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХнинг “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган “BYD” русумли автомобил тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1986-йилда туғилган М.А. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида автомобиль салонидан селофанларга ўралган, 3 дона тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар топилган.
Мазкур ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, аниқланган модда ва автомобилда бўлган фуқаролар Поп тумани ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...