Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26-27 май кунларида Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг кириши тақиқланиши ва бугун тунги вақтда "Қамчиқ" довонида ҳаракат чекланиши ҳақидаги асоссиз ва ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар! Жорий йилнинг 26-27 май кунларида халқаро даражадаги тадбирлар бўлиб ўтиши ва айрим йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда вақти-вақти билан қисқа муддатга транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши мумкин.

Тошкент шаҳрига транспорт воситаларининг ҳаракатланиб киришига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларнинг эгаларидан норасмий ҳамда асоссиз маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.