Тест режимида

Хабарлар

"Қамчиқ" довонидан фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус поездлар йўлга қўйилди

"Андижон-Термиз" йўналиши бўйича йўловчи поезди орқали "Поп-2" станциясидан 50 нафар, "Темирйўлобод" станциясидан 150 нафар йўловчилар ўз манзилларига юборилди.

Фавкулодда вазиятлар вазирлиги талабномасига кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан "Тошкент - Поп" йўналиши бўйича қўшимча йўловчи поезди қўйилди.

"Оҳангарон" станциясига соат 19:40 да, "Ангрен" вокзалига 20:10 да, "Орзу" вокзалига соат 20:40 да келиши белгиланган.

Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш бўйича ФВВ, ИИВ, МГ ва темирйўл ходимлари таркибидаги ишчи гуруҳ штаблари иш олиб бормоқда.