“Қамчиқ” довонида аниқланган навбатдаги фактлар
2025 йил 30 апрель куни соат 11:45 ларда “Наманган” ЙПХ масканида ЙҲХХнинг “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган “Nexia 2” русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, йўловчи, 2003 йилда туғилган Ш.С. турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган сақичсимон, тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.
Шу куни соат 17:15 ларда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги “Tico” русумли автомобиль ҳам тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, юкхонасидан сақичсимон, тўқ яшил рангли, ўткир ҳидли, гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.
Мазкур ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, аниқланган моддалар ва фуқаролар Поп тумани ИИБга топширилган.
Йўлларда текширувлар давом этмоқда...