Қашқадарёда қоидани бузган "Trailblazer" ҳайдовчисига маъмурий баённома тузилган
Ижтимоий тармоқда ҳайдовчи орқа томондаги давлат рақам белгиси бўлмаган, олдинги томонида эса 70005DAV давлат рақам белгиси бўлган "Trailblazer" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу "Trailblazer" русумли 70005DAV давлат рақам белгили автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлиги ҳам аниқланган. Автомобиль ҳайдовчиси, 1976 йилда туғилган Э.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси бешинчи қисми ҳамда 126-моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.