Қашқадарёда "Spark" автомобилидан гиёҳвандлик моддалари топилди
2022 йил 16 февраль куни соат 11:00 ларда, Чироқчи туманида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Р.Боймуродов томонидан "Spark" русумли атвомобиль тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган У.Р. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар мобайнида автомобиль салонидан гугурт қутисига солинган, яшил рангли, қуритилган ҳамда 5 дона юмалоқсимон, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон моддалар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар ва аниқланган моддалар Чироқчи тумани ИИБга топширилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.