Тест режимида

Хабарлар

Қидирувдаги шахс Қуйичирчиқ туманида қўлга олинди

2022 йил 11 январь куни Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Аманбаев томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари йўқлиги ва транспорт воситаси бошқа фуқарога тегишлилиги аниқланган. Шундан сўнг, ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Б.А.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди ва ушбу модданинг 3-қисми "б" банди билан айбланиб, 2021 йил 3 ноябрь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Б.А. туман ИИБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.