Тест режимида

Хабарлар

Қидирувда бўлган яна бир шахс ЙПХ ходими томонидан қўлга олинди

2022 йил 25 март куни соат 14:20 ларда Сирғали туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Солиев томонидан, “Ислом Каримов” номидаги Тошкент ҳалқаро аэропорти ёнида пиёда ҳаракатланиб келаётган, 2003 йилда туғилган Ш.А. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, фуқаро Ш.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан айбланиб, 2022 йил 5 январь кунидан буён қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. Сирғали тумани ИИО ФМБга топширилган.