Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60A600AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси турли хавфли "дрифт"лар қилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Видео, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60A600AA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1999 йилда туғилган М.Х.га нисбатан транспорт воситасига рухсат этилмаган мослама ўрнатганлиги ва қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги бўйича ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.