Қоидабузар ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Range Rover" русумли, 01517LJА давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Мазкур видео ходимлар томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Нишонов Дилмурод Зокировичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси 2-қисми билан чора кўрилди.
Ҳар қандай қоидабузарлик ва ҳуқуқбузарлик учун қонунда белгиланган тартибда чора қўрилади.
Айрим ижтимоий тармоқ обуначиларидан асослантирилмаган, аниқлик киритилмаган маълумотларни турли ноўрин изоҳлар билан омма эътиборига тарқатмасликни сўраймиз.
Ҳолатда акс этган барча иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади, мазкур йўналишда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу видеолавҳани тасвирга олган транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳамда "Nexia 3" русумли автомобилни бошқарган ҳайдовчиларнинг шахсини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда, уларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.