Тест режимида

Хабарлар

Қоидаларни қўпол равишда бузиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 30G002VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси хавфли манёврлар билан қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга ўтиб ҳаракатланганлиги, шунингдек, автомобилига рухсат этилмаган махсус ёритувчи қурилма (мигалка) ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Lacetti" русумли, 30G002VA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127, 128⁵, 135-моддалари тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.