Қоидаларни қўпол равишда бузиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 01T770HB бўлган давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечган ҳолда қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу автомобиль ҳайдовчиси, 2002 йилда туғилган А.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси бешинчи қисми ҳамда 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.