Қоидабузар "Spark" ҳайдовчисига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Spark" русумли,60K663CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бермасдан, авария ҳолатини юзага келтирганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Видео Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу қоидабузар ҳайдовчи К.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.