Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Malibu" русумли, 01901DHA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қўпол қоидабузарликлар билан ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди. Қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Malibu" русумли, 01901DHA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида яшаш манзили бўйича Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.