Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда «Гулистон шаҳрида шошқалоқ ҳайдовчи — ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўналишдаги ўнга яқин машиналарни "териб" ўтди» изоҳи билан видео тарқалди.
Видео юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, қоидани бузган ҳайдовчи аниқланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим 5 моддаси тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.