Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди
Ижтимоий тармоқда "Howo" русумли, 01 324DGA давлат рақам белгили юк автомобили ҳайдовчиси транспорт воситаларининг оқимига қарама-қарши тарзда ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, 2021 йил 10 декабрь куни Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 36-километрида, қоидаларни қўпол тарзда четлаб ўтган "Howo" русумли, 01 324DGA давлат рақам белгили юк автомобили ҳайдовчиси Д.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128⁵-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, йўлларда ўзи ва атрофдагилар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраймиз.