Қоидани бузган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда Косон тумани ҳокимлиги қаршисида, 3.27 — "Тўхташ тақиқланган" йўл белгисининг таъсир доирасида тўхтаб турган "Lacetti" русумли, 70109DAV давлат рақам белгили автомобиль акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим олтинчи моддаси биринчи қисми тартибида чора кўрилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.