Тест режимида

Хабарлар

Қоидани бузган ҳайдовчига баённома тузилди

Ижтимоий тармоқда "Андижон шаҳрида автобус хайдовчилари ўқиганми?" изоҳи билан видео тарқалди.

Видеода 60735MBA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишораси ёнганлиги, йўлни пиёдалар кесиб ўтаётганлигига қарамасдан ҳаракатда давом этганлиги акс этган.

Видео Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур автобус ҳайдовчиси М.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128 прим 4 моддаси 2-қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳайдовчилардан, айниқса йўловчи ташиш билан шуғулланувчилардан қоидаларга қатъий риоя қилишларини сўраймиз.